Ўзбекистонда 10 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 10 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17-22 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Янгиликлар