Фарғонада ўзганинг пластик картасидаги 500 минг сўмни ечиб олган шахс ушланди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўзганинг пластик картасидаги пулларни ечиб олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 7 апрель куни фуқаро О.И. ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс Телеграм орқали ишончига кириб, «Лаззет» ўйинидан «600 минг сўм пул ютуб олдингиз», дея алдов йўли билан пластик картасининг хос рақамини қўлга киритганини билдирган. Ушбу шахс пластик картада бўлган 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Ш. содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар