ИИВ Ўзбекистонда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Ўзбекистон бўйлаб бола ўғрилари пайдо бўлганлиги тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Ички ишлар вазирлиги бу ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.

Фото: «Tez News»

Вазирликнинг хабар беришича, ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, мамлакат бўйлаб ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноий гуруҳлар пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматиМаълум қилинишича, ИИВ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима уйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлиб қолманг», дейилади хабарда.

Aввалроқ Ички ишлар вазирлиги 2021 йилдан автомобилларга «сирена» ўрнатишга рухсат берилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдиргани ҳамда ИИВ Ўзбекистондаги ҳибсхоналарда ҳали ҳам қийноқ жазоси борлиги тўғрисидаги хабарга муносабат билдиргани ҳақда хабар қилинганди.