Самарқандда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ 100 дан ортиқ қонунбузарлик аниқланди

Самарқанд вилоятида атмосфера ҳавосини ифлослантириш бўйича 100 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди, деб хабар беради Экология қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 1–10-декабр кунлари вилоятда тегишли ташкилотлар томонидан комплекс назорат рейдлари ўтказилган.

Текширув якунига кўра аниқланган экологик қонунбузарликлар бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилган.

Хусусан, Самарқанд вилояти ҳудудида ўтказилган рейдлар давомида 101 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Улар асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг турли моддалари бўйича жами 161 916 000 сўм миқдорида жарималар қўлланилган.

Ҳозирда, экологик назорат тадбирлари давом этмоқда.

Жамият