Тwitter Трамп АҚШ президентлигига қайта номзоди кўрсатилса ҳам, унинг аккаунти тикланмаслигини билдирди

Доналд Трамп АҚШ президентлигига қайта номзоди кўрсатилса ҳам, Тwitter унинг аккаунтини тикламайди. Бу ҳақда Тwitter бош молиявий директори Нед Сегал МСНБC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди дея ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: IxBET.com

Маълум бўлишича, Трамп президентлик даврида Тwitter’да мунтазам равишда ички ва ташқи сиёсий масалаларни ёритиб борган. У ижтимоий тармоқлар орқали 6 январь куни Капитолий тепалигидаги тартибсизликлар пайтида, ўз тарафдорларига мурожаат қилган.

Шундан сўнг, Тwitter унинг сўзларини зўравонликка ундаш деб талқин қилиб, 9 январь куни аккаунтни блоклаган.

«Бизнинг сиёсатимиз шундан иборатки, агар кимдир платформадан олиб ташланса, ҳатто улар шарҳловчи, молиячи, собиқ амалдор бўлсин, улар олиб ташланади. Бизнинг қоидаларимиз ҳеч кимнинг зўравонликка чақиришига йўл қўймаслик учун ишлаб чиқилган ва агар кимдир бундай ҳаракатлар учун четлатилса, биз уларни қайта тикламаймиз», – деган Нед Сегал.

Мавзуга доир: