Сирдарёда тадбиркорларга зўравонлик қилган жиноий тўда қамоққа олинди

Сирдарё вилоятида яшовчи жиноий гуруҳ аъзолари томонидан тадбиркорлар ва фуқароларга зўравонлик ўтказиш орқали товламачилик ва қўрқитиш йўли билан «улуш» ундириб келганлар. Бу ҳақда Sirdaryo xabarlari хабар берди.

Фото: Sirdaryo xabarlari

Гулистон шаҳри ва туманида яшовчи фуқаролар 1983 йилда туғилган «Маман» таҳаллусли А.М., 1994 йилда туғилган М.А.1968 йилда туғилган Х.Э.1992 йилда туғилган З.А.1991 йилда туғилган Э.О. ва 1984 йилда туғилган Э.С.  ва 1994 йилда туғилган Х.Ш. лар ўзаро тил бириктириб, фуқароларга транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркор ва фуқаролардан ноқонуний «улуш» олаётган вақтида ушланди.

11 февраль куни Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.