Ўзбекистонда чет эллик ўқитувчилар қайси пуллар эвазига келаётгани маълум қилинди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов чет эллик ўқитувчилар қайси пуллар эвазига келаётгани ҳақида изоҳ берди. Бу ҳақда Yoshlarni qo’llab quvvatlash хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

«Ақшлик педагоглар харажатлари АҚШ томонидан, Россияликларники еса Россия томонидан қопланади. Улар бизнинг ўқитувчилар билан параллел равишда дарс ўтади, соатини олиб қўймайди. Хитойдан келаётган 1300 та компютер синфлари харажатлари Хитой томонидан қопланади», — деди Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов.

Хабарларга кўра, халқ орасида чет эллик ўқитувчиларга шунча пулни бериб, бизнинг ўқитувчилар нонини яримта қилаяпти деган маънодаги изоҳлар кўпайган. Бунга жавобан Халқ таълим вазири:

«Президентимиз томонидан дунёдаги энг салоҳиятли давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши ортидан ушбу давлатлар томонидан Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларига кўмаклашиш учун катта грант маблағлари ажратилмоқда. Одатда, грант маблағлари бизга пул кўринишида эмас, балки ўша давлат томонидан моддий (масалан, Хитойдан компютерлар) ёки номоддий (Ақшдан ва Россиядан ўқитувчилар хизмати) ёрдам кўринишида берилади. Бундан ташқари яна кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам ёрдам бермоқда», — деди вазир.

Янгиликлар