Ўзбекистон божхона назорат пунктларида 2020 йилда энг кўп миқдорда қўлга олинган контрабанда маҳсулотлар маълум қилинди

2020 йилда Ўзбекистон божхона назорат пунктларида энг кўп миқдорда қўлга олинган контрабанда маҳсулотлар аниқ бўлди. Бу ҳақда «Sputnik Ўзбекистон» маълум қилди.

Фото: uznews.uz

Маълум бўлишича, 2020 йил давомида божхона назорат пунктларида энг кўп миқдорда тўхтатиб қолинган контрабанда товарлар қуйидагилардан иборат:

  • Дорилар ва тиббиёт маҳсулотлари
  • Пиротехника
  • Мобил телефонлар
  • Спиртли ичимликлар
  • Тамаки маҳсулотлари
  • Тақиқланган адабиётлар
  • Биологик фаол қўшимчалар

Ушбу маҳсулотлардан божхона назорат пунктларида энг кўп миқдорда олиб ўтилмоқчи бўлгани пиротехника воситалари (8 619 173 дона, 3,484 млрд сўм) ҳисобланади. Ундан кейинги ўринда эса тамаки маҳсулотлари турибди (1 099 906 қути, 25,277 млрд сўм).

Тўлиқ маълумотни эса қуйидаги инфографика орқали олишингиз мумкин.

Фото: sputniknews-uz.com

Аввалроқ, Тошкентга ноқонуний равишда товар олиб кираётган шахс аниқлангани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар