Ўзбекистонда коронавируcга қарши кимлар биринчи эмланиши маълум қилинди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартиби ишлаб чиқилади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: yuz.uz

Маълумотга кўра, коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган шахсларни эмлаш таъкидланган. Жумладан:

  • 65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
  • Сурункали касалликлари бор шахслар;
  • Тиббиёт ходимлари;
  • Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
  • Аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистонда эпидемиологик вазият бироз барқарорлашгани сабабли, аҳолига маданий хордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланган.

Маълум бўлишича, Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди.

Мавзуга доир:

Янгиликлар