Фарғонада пора эвазига 8 гектар ер олиб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди

Бағдод туманида 8 000 минг АҚШ доллари эвазига 8 гектар ер олиб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ермулккадастр» ДК Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б. нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтган ва юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқаро В.Н. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар