Исроил олимлари ўсимтанинг танадаги аниқ жойлашувини айтиб бериши мумкин бўлган қон тестини ишлаб чиқишди

Исроил университети олимлари ўн йил ичида деярли барча саратон текширувларини алмаштириш мумкин бўлган қон тестини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Mir24 хабар берди.

Фото: Xabar.uz

Маълум бўлишича, oлимлар томонидан ишлаб чиқилган технология бутун танада юриб бориши билан қондан, барча органлар ва тўқималардан маълумотни ажратиб олади. Синов касалликни дастлабки босқичида аниқлаш орқали саратон сонини кескин камайтириши мумкин.

«Университетнинг илғор ДНК синови аллақачон 1000 кишига синовдан ўтказилган, ушбу усул таҳлил қилинган ва нуфузли экспертлар томонидан кўриб чиқилган», – дейилади хабарда.

Олимнинг сўзларига кўра, ўн йил ичида одамлар саратон касаллигини ҳамда ўз аъзолари соғлиғини назорат қилиш учун мунтазам равишда ўтказадиган тестни ишлаб чиқиш мумкин бўлади.

«Қонда саратонни аниқлай оладиган «суюқ биопсия» аллақачон мавжуд, аммо бу усул ҳали кенг тарқалмаган. Бизнинг технологиямиз фақат ўсимтани эмас, балки унинг танадаги аниқ жойлашганини ҳам айтиб бериши мумкин. Шунингдек, у шифокорлар беморларга қандай муолажа қўлланиши кераклиги ҳақида маълумот ҳам беради», – деган Исроил университети биоинжиниринг маркази доктори Ронен Садеx Times of Israel газетасига.

Маълумотга кўра, янги усул Исроил ва Қўшма Штатларда 1000 кишида синовдан ўтказилган бўлиб, натижалар анъанавий усуллар ёрдамида ташхис қўядиган шифокорларнинг натижаларига мос келган. Доктор Садех ушбу тест биопсия, мамограмма, колоноскопия ва саратонни аниқлаш учун ҳозирда олиб борилаётган бошқа турли хил муолажалар ўрнини боса олиши мумкинлигига аминлигини таъкидлаган.