Пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган «Море» сув мажмуаси барчага ўз эшикларини очиқ деб эълон қилади

«Море» сув мажмуаси барчага ўз эшикларини очди ва жазирама кунларда денгиз ифорини таратмоқда!

Барча қулайликларга эга кўнгилочар замонавий сув мажмуаси «пляж» мавсумини расман очиқ деб эълон қилади ва мехмонларни кутиб қолади. Шинам ҳордиқ чиқариш ва мароқли аттракционлар томон энг қисқа йўл энди сиз учун очиқ!

Бу ерда ҳар ким ўз кўнглига мос машғулот топиши хамда сифатли ҳордиқ чиқариши мумкин. Мажмуа оилавий, қувноқ коллектив билан, дўстлар даврасида ва ҳаттоки ёлғиз дам олишни хуш кўрувчилар учун ҳам мос келади. Сув мажмуасининг майдони бир гектардан ортиқ бўлиб, ўз ичига 1000 нафардан ортиқ одамни сиғдира олади!

Ҳар куни соат 9:00 дан 22:00 гача «Море» сизнинг бўш вақтингизни ёрқин ҳиссиётлар билан тўлдириш учун ўз эшикларини очади:

  • Сизга бутун кун давомида кўтаринки кайфият ва драйв бахш этувчи сув сирпанчиқлари (горкалари).
  • Сирпанчиқлар билан жиҳозланган болалар бассейни ва қувноқ аниматорлар. Болалар ҳеч ҳам зерикмайдилар: мавсум давомида улар учун қизиқарли танловлар ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилади.
  • Миллий ва Европа ошхоналарининг севимли таомлари, шунингдек фаст-фуд тайёрлайдиган селф-сервис (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш) форматидаги озиқ-овқат корти ва ресторанлар.
  • Пойтахтнинг машҳур диджейларидан шўх тароналар.
  • Тематик кечалар ва сувдаги ажойиб бар.

Мажмуада асосий майдон, соат 11:00 гача очиқ бўлувчи машғулотлар майдони, болалар бассейни ва жакузи мавжуд. Биз сув мажмуасининг стандарт формати ҳақидаги тушунчага ўзгартириш киритдик: клуб зонаси ва 5 та бар нуқталари «Море» концептига идеал мос келди.

«Море» билан завқ ва аъло кайфият оламига шўнғинг.

Сувда ҳордиқ чиқаришни ҳуш кўрувчилар учун Central Park дан ажойиб янгилик: Тошкент марказида сўзловчи номли «Море» сув мажмуаси очилди!

Бир марталик куни бўйига кириш нархи: болалар учун 75.000 сўмдан, катталар учун эса 150.000 сўмдан бошланади.

Мажмуада барча қулайликлар мужассам: болалар ва катталар учун кўнгилочар зоналар, сув аттракционлари, шаҳсий буюмлар хавфсизлиги учун сейфлар ва яна кўплаб қулайликлар

Шунингдек, «Море» территориясида машиналар турай жойи жойлашган – машинангизни қаерга қўйиш хақида қайғурмасангиз ҳам бўлади.

Бу ерда барча кўнгилдагидек ҳордиқ чиқара олади: болалар ўйин бассейнларида вақтни қувноқ ўтказишлари, катталар эса хар кунги ишлардан чалғиб сув сирпанчиқларида учишлари ёки клуб зонасида мароқли дам олишлари мумкин. Ҳар куни 12:00 дан бошлаб болаларни аниматорлар, оригинал дастур ва қувноқ конкурслар кутади, 18:00 дан эса бизда тематик кечалар вақти бошланади ва пойтахтимизнинг энг машҳур диджейлари шўх тароналар ила барчага кўтаринки кайфият улашади.

Ёқимли ва фойдали нарсаларни уйғунлаштиришни ҳуш кўрасизми? «Море»да соат 11:00 дан машқ зонаси ўз ишини бошлайди. У ерда мустақил тарзда ёки мураббий назорати остида сузиш билан шуғулланиш имкони бор. Осуда дам олишни ҳуш кўрувчилар учун эса релакс территорияси мавжуд. У ердаги жакузи барча чарчоқлар ва ғуборлардан озод этади.

Боғланиш учун маълумот:

+998 (99) 138-33-00 +998 (99) 138-33-01 +998 (99) 138-33-02

+998 (78) 113-33-00 +998 (78) 113-33-01 +998 (78) 113-33-02

Расмий сайт: mymore.uz

Instagram: @mymore.uz

Facebook: @mymore.uz

реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар