«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

12-13 июнь кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Фото: видео лавҳадан

Хабарга кўра, дам олиш кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан 1-2 даражага кўп бўлади ва 33-36 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-40 даражани ташкил этади.

Янгиликлар