Битирувчи курс талабаларига диплом олиш учун иш берувчи корхоналардан шартнома олиб келиш вазифаси юклатилганми?

Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига сўров юборилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Вазирлик ўз жавобини билдирган:

«Олий таълим муассасаларига битирувчи курс талабаларидан диплом олиш учун иш берувчи корхонлардан шартнома олиб келиши юзасидан топшириқ берилмаган. Бироқ айрим олий таълим муассасаларида талабалардан иш берувчи корхоналардан шартнома талаб қилинаётган ҳолатлар бўлса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ишонч» телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур масала юзасидан турли эътирозлар юзага келмаслиги учун олий таълим муассасалари раҳбарияти ва масъул шахслар қатъий огоҳлантирилган.

Янгиликлар