Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Cobalt» тўлиқ ёниб кетди

Жиззах шаҳрининг «Олмазор» маҳалласида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Cobalt» автомобили ёниб кетди.

Маълум қилинишича, 10 август куни соат 22:00 ларда 4Р-38 автомобиль йўлининг 19-километрида Шароф Рашидов туманида яшовчи «Nexia» ҳайдовчиси чорраҳадан чапга бурлиб олаётган «Cobalt»нинг орқа томонидан келиб урган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Cobalt» автомобилида ёнғин келиб чиққан ва машина тўлиқ ёниб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар