Ўзбекистон фуқароси бўлмагани сабабли ишдан олинган ИИВ ходимаси 8 йилдан сўнг лавозимига тикланди

Ўзбекистон фуқаролигига мансуб эмаслиги важи билан 2012 йилда ишдан бўшатилган Хуршида Жалилова 2021 йилдан эътиборан бор махсус унвони билан ишга тикланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Фото: Омбудсман матбуот хизмати

Хабарга кўра, Самарқанд вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида 2000−2012 йилларда турли лавозимларда фаолият юритган Хуршида Жалилова 2012 йилга келиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслиги важи билан ишдан бўшатилган. У 8 йил мобайнида ишга тикланиш бўйича давлат идораларига қайта ва қайта мурожаат қилгани натижасида иш 2020 йил мартда Олий судда кўриб чиқилган.

Олий суднинг ажримига асосан, Самарқанд вилоят ИИБ хизмат текшируви ғайриқонуний деб топилган ва Хуршида Жалиловани ишга тиклаш белгиланган. Шундан кейин ҳам ходиманинг Қирғизистонда фуқаролиги бор ёки йўқлиги аниқланаётгани важи билан суд қарори ижроси таъминланмаган.

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили Қирғизистон Омбудсменига мурожаат қилиб, аниқлик киритган. Ички ишлар вазирлигига юборилган хулоса натижасида, Хуршида Жалилова 2021 йилдан эътиборан бор махсус унвони билан ишга тикланди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти бош инфекционисти иши бўйича суд жараёни бошлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар