Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида янги темир йўл йўналишлари ишга тушади

Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижросини таъминлаш ҳамда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида, «Ўзбекистон темир йўллари» аксиядорлик жамияти янги йўналишларда поездлар қатновларини йўлга қўйилмоқда.  

Фото: Mail.ru

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 15 февраль кунидан бошлаб «Андижон – Нукус – Андижон» йўналишида 658/657-сонли; 2021 йилнинг 18 февралдан бошлаб «Термиз – Хива – Термиз» йўналишида 684/683-сонли йўловчи поездлари қатнови бошланади.

Шу муносабат билан жорий йилда бир қатор йўналишларда ҳаракатланадиган поездларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади:

  • 14 февралдан 93-сонли «Андижон – Тошкент»;
  • 17 февралдан 84/83-сонли «Тошкент – Термиз – Тошкент»;
  • 19 февралдан 656-сонли «Андижон – Хива»;
  • 20 февралдан 6434-сонли «Урганч – Питнак»;
  • 21 февралдан 398-сонли «Андижон – Хива».

Янгиликлар