Халқаро кураш ассоциациясига вице-президент сайланди

Абдужаббор Абдувоҳидов Халқаро кураш ассоциацияси (IКА) вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: gazeta.uz

Хабарга кўра, 11 апрель куни Термиз шаҳрида Халқаро кураш ассоциацияси ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган. IКА президенти Ҳайдар Фарман ушбу янги ташкил этилган лавозимга Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовни тайинлашни таклиф қилган. Кенгаш аъзолари ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар