Ўзбекистонда 12 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

12 апрель кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Фото: gazeta.uz

Маълум бўлишича, фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража  илиқдан юқори бўлмайди.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 18-20 даража илиқгача исийди.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқни ташкил этади.

Янгиликлар