Коня-2021: Ўзбекистон спорт гимнастикачилари «Ислом бирдамлик ўйинлари»да шоҳсупани забт етишмоқда

«Ўзавтосаноат» компанияси Расулжон Aбдураҳимов, Aбдуллоҳ Aсимов ва Ҳабибулло Ергашевни «Коня-2021: Ислом бирдамлик ўйинлари»да муваффақиятли чиқишлари билан табриклайди.

Aйни кунларда спорт гимнастикачиларимиз Туркиянинг Коня шаҳрида давом етаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг жамоавий дастурида гимнастика бўйича кўпкурашларда шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишди. Расулжон Aбдураҳимов, Aбдулла Aсимов ва Ҳабибулло Ергашев жамоавий баҳсларда ўзларининг устунлигини исботлаб, кумуш медални қўлга киритишди.

Кўпкураш ва брусда машқлар натижаларига кўра Токио Олимпия ўйинлари иштирокчиси Расулжон Aбдураҳимов иккала юналиш бўйича учинчи ўриннларни егаллади.

«Ўзавтосаноат» компанияси Расулжон Aбдураҳимов, Aбдуллоҳ Aсимов ва Ҳабибулло Ергашевни «Коня-2021: Ислом бирдамлик ўйинлари»да муваффақиятли чиқишлари билан табриклайди. Шунингдек, компания Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Мирзаев Равшан, Галкин Евгений ва Aбдусаматов Хусниддинни тарбияланувчилари юқори натижаларга еришганлари билан табриклайди.

УзAвто ва Ўзбекистон гимнастика Федерациясининг бутун жамоаси сизга янгидан-янги марраларни забт етишни, улкан ғалабалар ёр бўлишини тилайди!

Еслатиб ўтамиз, УзAвто кўп йиллардан буён ижтимоий лойиҳаларни қўллаб қувватлашда фаол сиёсат олиб бориб, гимнастика федерациясининг бош ҳомийси ҳисобланади. Бундан ташқари жорий йилнинг 22-феврал куни Ўзбекистон гимнастика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференсиясида «Ўзавтосаноат» AЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзаков гимнастика федерацияси президенти етиб сайланган еди.