Тошкентда 70 ёшли аёл 96 ёшли онасини ўлдирди

Қотилликдан кейин аёл ўз жонига қасд қилишга уринган

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 96 ёшли онасини ўлдирган 70 ёшли кампирга нисбатан ҳукм чиқарди.

Маълумотларга кўра, аёл операциядан кейин қийналган онасининг оғриғини енгиллаштирмоқчи бўлган.

Аниқлик киритилишича, судланувчи ухлаб ётган кекса онасига ошхона пичоғи билан бир неча марта чуқур тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, аёл ўзига келгач онсини ўлдириб қўйганини англагач, энди ўзини ўлдириш мақсадида, қўлидаги пичоқ билан билак ва бўйин томирларини кесиб, ўз жонига қасд қилишга уринган. Бу орада аёлнинг синглиси уйга келиб қолган ва тез тиббий ёрдам чақирган.

96 ёшли жабрланувчи аёл шифокорлар томонидан кўрсатилган бир неча кунлик тиббий ёрдамга қарамай орадан икки кун ўтгач вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан, аёлнинг марҳумнинг қизига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлаб аёлга 15 йил қамоқ жазоси берилган, бироқ қариндошлари ва қўни-қўшниларининг жазони енгиллаштириш ҳақидаги сўзлари инобатга олиниб, у уч йиллик синов муддати билан шартли жазога ҳукм қилинган.