Ўзбекистонлик 39 нафар абитуриент тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, Ухта давлат техника университети талабасига айланди

Қабул комиссияси ходимлари ва SEG’нинг нефт ва газ мутахассислари кириш имтиҳонида аъло баҳоларни кўрсатган болаларнинг юқори даражада тайёргарлигини қайд этдилар. Улар ўқийдиган универитет жаҳон нефтчиларининг кўп авлодлари учун ўқув даргоҳи бўлган.

SEG ва олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси 2021-йилда тузилган эди. Ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилгандан сўнг SEG ходимларининг фарзандлари орасидан ихтисослаштирилган таълим олишни хоҳловчилар сони 27 нафарни ташкил қилди. Бу йил эса уларнинг сони 39 нафарга етди.

Танлов комиссияси ходимлари кириш имтиҳонларида аъло натижалар кўрсатиб, “Нефт ва газ” йўналишида муносиб ўрин эгаллаган ёшларимизнинг тайёргарлиги юқори бўлганини таъкидладилар.

Дарвоқе, дастурда иштирок этиш учун рус тилини билиш талаб қилинади, чунки барча дарслар рус тилида олиб борилади.

Ўқишга кирганлар учун SEG бир ўқув йили мобайнида ўқиш жойига бориш ва қайтиш чипталарини тўлаб беради, ётоқхона тўловларини ҳам қоплайди, шунингдек, талабаларга компаниянинг стипендияси берилади — ойига $150.

Қабул жараёни қандай ўтгани ва иштирокчилар ҳамда ташкилотчилар СЕГ компаниясининг Россия Федерациясидаги таълим лойиҳаси ҳақида қандай фикрда эканлигини биз тайёрлаган қисқа филмда томоша қилишингиз мумкин!

Telegram: @sanoat_energetika_guruhi

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар