Тошкентда 17 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси соат 20:40 ларда Юнусобод тумани «Янги шаҳар» кўчасида  бир қанча транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида содир бўлган.

Жами 17 та автомашина ўртасида тўқнашув содир бўлган:
Nexia 3 – 2 та;
Nexia 1 – 2 та;
Mercedes-Benz – 1 та;
Best tune Т 33 – 1 та;
Damas –1 та;
Matiz – 5 та;
Spark – 2 та;
Kia К 5 – 1 та;
Volkswagen – 1 та;
Isuzu юк машинаси – 1 та.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган. Ҳозирда шифокорлар назоратида.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар