Бухорода 1,3 млрд сўм кредитни ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди

Бухоро шаҳрида 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди.

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаларига кўра, оилавий корхона раҳбари Ф.Г. ҳудудий тижорат банки филиалининг собиқ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктиргани аниқланган. Улар корхонага қўшимча бино қуриш учун яна 900 млн сўм кредит ажратилишига эришади. Бунинг учун эса 2019 йилда ажратилган кредитга гаровга қўйилган меҳмонхона биносини қайта гаровга қўяди ва унинг нархини сунъий равишда қиммат баҳолатиб, банк филиалининг жами 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштиради ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11 моддаси (нодавлат ташкилотда мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар