Андижонда уй машина билан бирга ёниб кетди

Андижонда уй ва уй ичидаги машина ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Бугун, 13 январь куни соат 06:18 да Андижон тумани «Деҳқон» маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани бўйича туман Фавқулодда бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 06:55 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 квадрат метр майдонида шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда Damas автомобили ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 120 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодисада тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар