Бухорода Telegram орқали ноқонуний пул ишлаётган фирибгар қўлга олинди

Бухорода Telegram орқали ноқонуний пул ишлаётган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Zamon хабар берди.

Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқарога Telegram мессенжерида супер акция канали орқали одам қўшган ҳар 50 та шахсга рағбатлантириш тариқасида маълум миқдорда пул тўловларини амалга оширишини ва фуқаронинг пластик картаси рақами ҳамда телефонига SMS тариқасида келадиган махфий кодини айтишини сўраб, 17 млн сўм миқдордаги пулни ўзлаштиради. Бу пуллар 1998 йилда туғилган Андижон вилояти Избосган туманида яшовчи 2 нафар фуқаронинг виртуал ҳисоб рақамларига келиб тушганлиги аниқланган.

Уларга тегишли бўлган техника воситалари текширилганда Telegram мессенжеридаги турли каналларнинг админи эканлиги ҳамда уларга тегишли барча ҳисоб рақамлар текшириб кўрилганда, турли ҳудудлардан кўплаб фуқаролар билан шу каналлар орқали алоқада бўлиб, турли суммадаги пулларни талон-торож қилиб келганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» бандига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларга тегишли бўлган 2 та телефон, 1 та пластик карта ва ундан ташқари, 1 млн 650 минг сўм ва 1000 доллар миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилган.

 

Янгиликлар