Юк поездидан темир трубаларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

12 февраль куни Тошкент минтақаси темир йўл транспортида  Кучлук темир йўл бекатининг 3-йўлида турган «Чуқурсой-Охангарон» йўналишидаги юк поездининг усти ярим очиқ вагонидан узунлиги 6-метр бўлган, жами 5 дона темир трубалар туширилганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: ИИВ

Таъкидланишича, ушбу трубаларни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида яшовчи 1994 й.т. Ш.А. 1998 й.т. А.У. ҳамда 1985 й.т. А.Ш. лар 11 февраль куни соат 23:50 ларда юк поездининг вагонидан ўғирлик йўли билан тушириб олиб, А.Ш. бошқарувидаги ВАЗ 2101 русумли «Жигули» автоуловига юклаб, 12 февраль куни соат 05:30 ларда Ш.А. нинг яшаш манзилига олиб кетаётган вақтда аниқланиб, ушланган.

Холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.