Бухорода 50 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Улардан 10 нафари «темир дафтар»га кирган оилада яшайди

Бухоро вилояти Ғиждувон туман ҳокими, сектор раҳбари М.Умаровнинг ташаббуси билан «Чўғалон» маҳалла фуқаролар йиғинида «Xojai Jahon-Gren Star» ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Корхонага ёш тадбиркор аёл Наргиза Тойирова ва туман бандлик бўлими томонидан 32 дона замонавий ҳар хил русумдаги тикув машинкаси, 4 та дазмол, 3 хил русумдаги бичув қайчилари ва керакли дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилди.

Ушбу тикувчилик корхонасига 50 нафар ишсиз хотин-қиз ишга қабул қилинган. Улардан 10 нафари маҳалланинг «темир дафтар» рўйхатига киритилган оилаларда яшовчи хотин-қизлар, яна 10 нафари умумтаълим мактабларини шу йил битирган 11-синф битирувчи қизлари ҳисобланади.

Бандлиги таъминланган хотин-қизлар «устоз-шогирд» анъанаси асосида фаолиятини давом эттирмоқда.

Аввалроқ Андижонда йил бошидан бери 32 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминлангани маълум бўлган эди.

Янгиликлар