AҚШда кичик самолёт қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
AҚШда кичик самолёт қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «NBC Los Angeles» телеканалига асосланиб, «Рамблер» хабар берди.
Фото: CC BY-SA
Маълум қилинишича, 11 сентябрь, жума куни Лос-Aнжелес вақти билан шаҳар аеропорти яқинидаги автотураргоҳга бир двигателли «Navion» самолёти қулаб тушган. Ҳалокатдан сўнг самолёт ёниб кетиши оқибатида 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу самолёт «Van Nuys Airport» аеропортидан Санта-Барбара шаҳрига йўл олган.
Ҳозирда Федерал авиация маъмурияти ва AҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши иштирокида воқеани ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ Ҳиндистонда йўловчи самолётининг қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Таиландда 22 ёшли ўзбекистонлик шаршарадан пастга қулаб вафот этгани маълум қилинди.