Ўзбекистонда 7 турдаги нафақа олувчилар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда 13 712 нафар фуқарога 7 турдаги нафақа тайинлангани маълум бўлди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2021 йил 1 августдан бошлаб Пенсия жамғармаси томонидан тайинланадиган 7 турдаги нафақага мурожаат қилиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилмоқда. Мазкур хизматдан фойдаланиш учун фуқаролардан биргина шахсни тасдиқловчи хужжат (паспорт, ID-карта) талаб этилади.

Таъкидланишича, ёшга доир пенсия олувчилар сони 2922 нафар, боқувчисини йўқотганлик 1209, ногиронлик 4062, 18 ёшгача ногиронлик нафақаси 3734, болаликдан ногирон бўлган 18 ёшдан катталар учун нафақа 1550, ОИВ инфекциясига чалинганлар учун нафақа олувчилар сони 102 нафарни ташкил қилади.

Янгиликлар