Тошкент вилоятида 18 яшар йигит ЙТҲда ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида 18 яшар йигит ЙТҲда ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, 1 сентябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P-15 «Қизилтоғ-Янгибозор» автомобиль йўлининг 67-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган М.М. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) «Ваз-2107» русумли автомобилда «Янгибозор-Паркент» йўналишида ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, чап томонда бўлган бетон деворга урилган.

Натижада, ҳайдовчи М.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Янгиликлар