Тошкент вилоятида маҳаллалар сони 41 тага камайди

Тошкент вилоятидаги 40 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари пойтахтга ўтказилди. Шу сабабли вилоятдаги маҳаллалар сони 1009 тагача қисқарди.

Қайд этилишича, вилоятдаги 1050 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 41 та МФЙ Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори асосида Тошкент шаҳрига ўтказилиши натижасида жорий йил 5 октябрь ҳолатига кўра маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 1009 тани ташкил қилади.

Шундан:

  •  1007 нафари маҳалла фуқаролар йиғинлари;
  •  2 нафари жамоатчилик асосидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобланади.

Туман ва шаҳарлар кесимида МФЙлар тақсимланиши:

  • Ангрен шаҳри — 47;
  • Бекобод шаҳри — 35;
  •  Олмалиқ шаҳри — 51;
  • Чирчиқ шаҳри — 44;
  • Оҳангарон шаҳри — 21;
  • Янгийўл шаҳри — 18;
  • Нурафшон шаҳри — 22;
  •  Бекобод тумани — 51;
  •  Бўка тумани — 42;
  • Бўстонлиқ тумани — 59;
  • Зангиота тумани — 72;
  • Оққўрғон тумани — 29;
  • Оҳангарон тумани — 29;
  • Паркент тумани — 62;
  • Пискент тумани — 29;
  • Тошкент тумани — 68;
  • Қибрай тумани — 67;
  • Қуйи Чирчиқ тумани — 37;
  • Ўрта Чирчиқ тумани — 57;
  • Чиноз тумани — 55;
  • Юқори Чирчиқ тумани — 45;
  • Янгийўл тумани — 69.

Янгиликлар