8 ойда 13 мингга яқин электромобил импорт қилинди

2024 йилнинг январь-август ойлари давомида Ўзбекистонга 12 913 та электромобил импорт қилинди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 8 ой давомида Ўзбекистонга қиймати $166,8 млнга тенг электрмобиллар олиб кирилди. Энг кўп автомобиль етказиб берувчи давлатлар рўйхатида Хитой устунлик қилмоқда.

Энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
• Хитой – 12 840 та;
• Қозоғистон – 22 та;
• Гонконг – 15 та;
• Германия – 12 та;
• БАА – 10 та;
• АҚШ – 9 та.

Ўзбекистон