Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 14 январнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 93,0 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 14 январь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 93 016 334 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 66 506 575 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 992 321 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Фото: «Tez News»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2021 йил 13 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 777 (+61) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами 76 276 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 883 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жаҳондаги вазият

Фото: «Accosiated Press»

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 23 638 679 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 525 452 киши), Бразилия (8 270 655 киши), Россия (3 495 816 миллион киши), Англия (3 211 576 киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 93,0 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 14 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 165 311 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 151 172 нафари тўлиқ соғайган, 2 349 нафари вафот этган.

Фото: «nationwidedisplays»

Қирғизистонда 14 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, 82 723 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 78 563 нафари соғайиб, 1 378 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тожикистонда 14 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 13 308 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 13,218 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 90 нафари вафот этган.

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Фото: «Reuters»

Россияда 13 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 3 495 816 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 2 882 044 нафари соғайган, 63 940 нафари вафот этган.