Павел Дуров Telegram канали бор президентлар рўйхатини эълон қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжерда расмий канали бор давлат раҳбарларинининг рўйхатини эълон қилди.

Фото: Yandex Photos

У энг тарихдаги энг катта рақамли миграцияга яна икки давлат президентлари ҳам ўз Telegram каналини очганини маълум қилган.

  • Бразилия президенти @jairbolsonarobrasil  – 263 минг обуначи
  • Туркия президенти @RTErdogan – 234 минг
  • Ўзбекистон президенти @shmirziyoyev – 193 минг
  • Мексика президенти @PresidenteAMLO – 106 минг
  • Тайван президенти @iingtw  – 50 минг
  • Украина президенти @V_Zelenskiy_official – 49 минг
  • Исроил президенти @bnetanyahu – 29 минг
  • Сингапур президенти @leehsienloong – 17 минг
  • Франция президенти @emmanuelmacron – 9 минг

Маълумот ўрнида, январь ойининг биринчи ҳафтасида Telegram 500 миллион фаол фойдаланувчини ташкил этди. Шундан сўнг у ўсишда давом этди: 9 январдан 12 январга қадар 25 миллион янги фойдаланувчи Telegram’га қўшилди. Ушбу янги фойдаланувчиларнинг 38 фоизи Осиё, 27 фоизи Европа, 21фоизи Лотин Америкаси ва 8 фоизи Ўрта Шарқ давлатлари фойдаланувчилари ҳисобланади.

Аввалроқ Трампнинг Telegram каналида «фирибгар» белгиси пайдо бўлгани хабар қилинган эди.