Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 15 январнинг асосий хабарлари

«Worldometers»нинг 15 январь, жума куни Тошкент вақти билан соат 23:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 93 861 080 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 67 029 564 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 2 009 441 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Фото: «Tez News»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2021 йил 14 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 845 (+68) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами 76 335 (+59) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жаҳондаги вазият

Фото: «Reuters»

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 23 900 639 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 541 760 киши), Бразилия (8 328 061 киши), Россия (3 520 531 миллион киши), Англия (3 316 019 киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 93,8 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 15 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 166 146 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 151 838 нафари тўлиқ соғайган, 2 349 нафари вафот этган.

Фото: «Getty Images»

Қирғизистонда 15 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, 82 857 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 78 715 нафари соғайиб, 1 381 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тожикистонда 15 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 13 308 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 13 218 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 90 нафари вафот этган.

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 15 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 3 520 531 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 2 909 680 нафари соғайган, 64 495 нафари вафот этган.

Янгиликлар