Ўзбекистонда 1 февралдан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Huquqiy axborot» хабар берилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида жойлаштирган ҳолда доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади. 2021 йил 1 февралдан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда экспорт ҳажми қанча бўлиши прогноз қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қанчалиги маълум бўлганди.