Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи 17 ёшли болани зўрламоқчи бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 15 январь куни ўзбекистонлик ҳайдовчиси 17 ёшли йўловчини зўрламоқчи бўлгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Хабарга кўра, соат 16:00 да 17 ёшли бола ўз иши билан таксига ўтирган. «Киа Рио» ҳайдовчиси уни бошқа манзилга олиб бориб, ҳовлиларнинг олдида тўхтаган. У эшикларни қулфлаб, болага нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этишга уринган.

Аммо бола қочиб кетишга муваффақ бўлган. Болалар бўйича жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари Невский тумани йўл ҳаракати полицияси билан биргаликда кечки соат саккизларда Бадаев кўчасида жойлашган «КFC-Ауто»да гумонланувчини қўлга олган.

Ҳозирда Тергов қўмитаси жинсий тажовуз қилишга уриниш бўйича таксистга жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ Aрхангельскда Ўзбекистон фуқароси собиқ севгилисининг интим видеоларини тарқатгани учун жавобгарликка тортилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар