2020 йилда Ўзбекистонга хориждан нечта электромобиль импорт қилинлиги маълум бўлди

2020 йилда Ўзбекистонга хориждан 131 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: Statistika qo’mitasi

Маълум бўлишича,  2018 йилда – 13 та, 2019 йилда – 39 та, 2020 йилда – 131 та электромобиль сотиб олинган.

Хабарга кўра, Ўзбекистон электромобилларни асосан Осиё  давлатларидан импорт қилган. Жумладан,

  • Хитой – 92 та
  • Корея Республикаси – 13 та
  • Грузия – 7 та
  • АҚШ – 7 та
  •  Германия – 5 та
  • Бошқа давлатлардан – 7 та

Таъкидланишича, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,9 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Янгиликлар