Кремль Илон Маскнинг Путин билан Clubhouse ижтимоий тармоғида суҳбатлашиш таклифига жавоб берди

14 февраль куни Илон Маск Путинни ўзининг Twitter аккаунти орқали янги Clubhouse тармоғида суҳбатлашишни таклиф килган эди. Кремль бу суҳбатлашиш таклифига жавоб берди. 

«Сиз бизнинг Clubhouse тармоғидаги суҳбатимизга кўшилишни истайсизми?», — деб Маск Кремльнинг расмий аккаунтини белгилаб ёзган.

Кремль душанба куни жавоб қайтарди.

«Биз биринчи унинг таклифини кўриб чиқамиз. Президент Путин ижтимоий тармоқларини ўзи бошқармайди. Албатта, бу жуда қизиқарли таклиф. Лекин у бизга нимани таклиф қилаётганини ва Илон Маск Путин билан нима ҳакида гаплашмоқчи эканлигини билишимиз керак. Шу сабабли, биз аввало бунинг барчасини текшириб, кейин ўз муносабатизмизни билдирамиз.», — деди Песков журналистларга.

Маълумотларга кўра, Clubhouse ижтимоий тармоғи 2020 йилда Alpha Exploatation Co компанияси томонидан яратилган бўлиб, пандемия ва карантин чекловлари пайтида жуда катта эътиборга сазовор бўлди. Ушбу ижтимоий тармокда суҳбат аудиомактублар форматида бўлади ва у ерга фақатгина суҳбат иштирокчисининг таклифи орқали кириш мумкин. Иштирокичилар виртуал хонада бир-бири билан суҳбатлашишади.

Янгиликлар