«Насаф» яримҳимоячиси Ислом Кенжабоев Кореянинг «Жежу Юнайтед» жамоасига ўтди

«Насаф» яримҳимоячиси Ислом Кенжабоев Кореянинг «Жежу Юнайтед» жамоасига ўтди. Бу ҳақда «Қашқадарё хабарлари» хабар берди.

Жанубий Кореянинг «Жежу Юнайтед» клуби Ислом Кенжабоев трансферини эълон қилди. 22 ёшли яримҳимоячи корейс клуби билан 2021 йилнинг якунига қадар шартнома имзолаган. У янги жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилди.

«Жежу Юнайтед» клуби жорий мавсумдан бошлаб Жанубий Кореянинг юқори дивизиони саналмиш K-лигада ўйнайди. Мамлакат чемпионати 28 февраль куни старт олади. «Жежу Юнайтед» 1-турда «Сённам»га қарши сафарда майдонга тушади.

Маълумотларга кўра, Ислом Кенжабоев 6 йилдан буён «Насаф» сафида тўп суриб келаётганди. Футболчи декабрь ойида Қарши жамоаси билан хайрлашганди.

Янгиликлар