Сирдарёда суиқасдни олдини олиш мақсадида Психологик хизмат маркази ташкил қилинди

Сирдарёда суиқасдни олдини олиш мақсадида — руҳий ҳолатида ўзгариш бўлган аҳоли қатлами рўйхати асосида Психологик хизмат маркази ташкил қилинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: sxabar.uz

Хабарга кўра, аввал Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан фуқаролар ўртасида суиқасд ҳамда умумтаълим мактабларида психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш ҳолати таҳлил қилинган эди.

Таъкидланишича, вилоят прокуратурасининг мазкур хабарига кўра, вилоятда суиқасдни олдини олиш ва бу борадаги профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида, синов тариқасида Боёвут тумани 2-сектор ҳудудида руҳий ҳолатида ўзгариш бўлган аҳоли қатлами рўйхатини шакллантириб, уларга психологик маслаҳатларни бериш бўйича Психологик хизмат маркази ташкил қилинди.

 

Янгиликлар