Хитойдаги аттракционларнинг бирида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида 16 киши жабрланди

Хитойнинг Хунан вилоятидаги кўнгилочар паркда бахтсиз ҳодиса натижасида 16 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Lenta.ru хабар берди.

Фото: Fest-bilet.ru

Таъкидланишича, ҳодиса карусель аттракционида содир бўлган. Гувоҳлар ва маҳаллий ҳокимиятнинг сўзларига кўра, механик носозлик юз берган. Aттракционнинг учиш мосламаси боғланган ғилдирак ерга қулаб тушиб, баъзи сайёҳлар кабиналардан йиқилишган.

Хабарга кўра, жабрланганларнинг барчаси касалхонага етказилган. Улардан уч нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Маҳаллий ҳокимият автоҳалокат сабабларини ўрганиш пайтида ўйин парки ёпилганлигини айтган.

Янгиликлар