Пандемия сабаб 2020 йилда тадбиркорларга ажратиладиган кредит миқдори қанчага камайгани маълум бўлди

Пандемия сабаб 2020 йилда тадбиркорларга ажратиладиган кредит миқдори 7 млрд сўмга камайган. Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Марказий банк бошқарма бошлиғи Олим Болгаев маълум қилган.

Фото: Review.uz

Хабарга кўра, тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида барча молиялаштириш манбаларидан кичик тадбиркорлик субъектларига 103,8 трлн сўм миқдорида кредит ажратилган.

Маълум бўлишича, пандемия даври таъсири сабаб, 2019 йилга нисбатан 2020 йилда ажратилган кредитлар миқдори 7 трлн сўмга камайган. 2020 йилда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит миқдори 48,4 трлн сўмни ташкил қилган.

Маълумотга кўра, 2020 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 6,1 трлн сўм миқдорида, 214 мингдан зиёд лойиҳага кредит ажратилган.

«Ҳар бир оила тадбиркор» дастури асосида 408 трлн сўм миқдорида кредит ажратилган бўлса, ҳунармандлар, деҳқон, фермер хўжаликлари, томорқа ер эгаларига маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги бандликка кўмаклашиш жамғармалари ҳисобидан 786 миллиард сўм миқдорида, «Ёшлар — келажагимиз жамғармаси» ҳисобидан 428 млрд сўм кредит ажратилган. Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш фонди ҳисобидан эса қарийб 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар