«ICTWEEK Uzbekistan 2022»: Ахборот технологиялари ҳафталиги Самарқандда бўлиб ўтади

24 октябрь куни жорий йилнинг асосий тадбирларидан бири – «ICTWEEK Uzbekistan 2022» – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланади.

Тадбир Самарқанд шаҳридаги янги Халқаро туризм маркази ҳудудида бўлиб ўтади, унда йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар ўзларининг янги технологик ечимларини тақдим этадилар.

ICTWEEK 2022 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги 2004 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Охирги 18 йил давомида ушбу тадбир анъанавий тарзда бир қатор ихтисослашган тадбирларни ягона форматда бирлаштириб келади.

Алоҳида таъкидлаймизки, бугунги кунда Ўзбекистон янги IТ-марказга айлана олди, чунки у ахборот технологиялари соҳасида катта салоҳиятга эга. Мазкур тадбир Ўзбекистон IТ-бозорининг хорижий инвесторлар учун жозибадорлигини, давлат, компаниялар ва истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилади. Avantage Event Agency ICTWEEK Uzbekistan ташкилотчиси ҳисобланади.

ICTWEEK доирасида сизни турли саммитлар, форумлар ва панель муҳокамаларидан иборат бой дастур кутмоқда, унда Meta, Toyota, Huawei, Yandex, ZTE, TEOCO, CLICK, Payme, Astrum, SAP, IDC, KPMG, Express24, Mobiuz, Nokia, UZBEKTELECOM, IT Park, INHA университети ва бошқа кўплаб компаниялар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги энг қизиқарли ишланмалар ва янгиликлар билан ўртоқлашадилар.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар хорижлик иштирокчиларнинг энг қизиқарли ишланмаларини бевосита кўриш, IТ соҳасидаги инновациялар билан танишиш, Самарқанд шаҳрида яқинда барпо этилган янги сайёҳлик марказига ташриф буюриш, шунингдек, шарқ дунёси муҳитига шўнғиш учун ажойиб имкониятга эга бўладилар.

Ҳар бир инсон ҳалигача ITCWEEK веб-сайтида рўйхатдан ўтиш имкониятига эга. Эслатиб ўтамиз, АКТ ҳафталиги 2022 йил 24-26-октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ахборот технологиялари ҳафталиги тадбирлари ҳақидаги маълумотлар доимий равишда янгиланиб борилади. Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг.

Сайт: ictweek.uz

Instagram: ictweek_uzbekistan_2022

Facebook: ictweekuzb2022

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар