Ўзбекистонда 16 январь куни қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда 16 январь, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–3 даража илиқ, кундузи 17–19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

ТошкентСирдарёСамарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.