Хитойда жарима ва қамоқнинг ўрнига жазонинг янги тури ўйлаб топилди

Хитой жарима ва қамоқнинг ўрнига жазонинг янги турини эълон қилди. Бундай жазо банк ва SIM-карталарни сотадиган ҳамда ижарага берадиган гуруҳларга қарши курашиш учун жорий қилинган. Бу ҳақда Хитойнинг «Sinxua» агентлиги хабар берди.

Фото: «Biznesrivoj»

Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги бир ой ичида фақатгина Гуангдонг вилоятида содир бўлган бундай жиноятлар учун 2421 киши аллақачон банк карталари ёки мобиль қурилмалар ёрдамида ҳар қандай нарса сотиб олиш имкониятидан маҳрум қилинган. Жазо беш йил давомида амал қилади. Бу вақт мобайнида тўловларни фақат нақд пул шаклида амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари, улар пулни банкоматлардан эмас, балки фақат банк филиалларидан олишади.

Бу мобиль тўловлар ҳаётнинг барча соҳаларида — жамоат транспортидан тортиб озиқ-овқат дўконларига, коммунал тўловлар ва шифохоналарга қадар қўлланилади.

«Beijing Youth Daily»нинг таъкидлашича, бошқа фуқаролар учун огоҳлантириш вазифасини ўтайди. Хитойда аксарият одамлар ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган.

«Бу — ижтимоий ўлим. Бу, ҳақиқатан ҳам, жуда шафқатсиз», — деб ёзган «Weibo» ижтимоий тармоғи фойдаланувчилардан бири.

Қайд этилишича, жазонинг янги шакли 10 октябрь куни банк ва SIM-карталарни сотадиган жиноий гуруҳларга қарши кураш бўйича мамлакат полиция кампанияси доирасида жорий этилган.

«Ўшандан бери полиция 6850 та банк картасини ва 48 минг 880 та SIM-картани мусодара қилди, 600 дан ортиқ ‘жиноий уя’ни топди ва жиноятчилик даражаси юқори бўлган банклар ва телекоммуникация провайдерларининг филиаллари ошкор бўлди», — дея хабар беради Гуандун полицияси.

Банк карталарини сотиш ва ижарага бериш 2016 йилдан бошлаб тақиқланган, аммо яқин вақтгача ушбу ҳудуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг бундай босимига дуч келмаган.

Худди шундай жазо 7 йил олдин ҳам қўлланилган эди. Уларга авиақатнов ва тезюрар темир йўллардан фойдаланиш тақиқланган.

Янгиликлар