Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, эртага, 17 май куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимолий ҳудудларга нам булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Уларнинг ўтишида Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

18 майда нам ҳаво массасининг шарққа қараб ҳаракатланиши республиканинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича беқарорликни келтириб чиқаради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

19 майда фақат Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 20 майда республика бўйича қуруқ ва илиқ бўлади.

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 25–30 даража атрофида, баъзи жойларда 32 даржагача бўлади. 18–19 май кунлари тоғларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Янгиликлар