«Ишдаги ишқ» фильмидаги машҳур актёр Андрей Мягков вафот этди

Актёр Андрей Мягков 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» Москва бадиий театри матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Фото: vokrug.tv

Хабарга кўра, Андрей Василевич Мягков ўткир юрак eтишмовчилигидан вафот этган. Уни турмуш ўртоғи уйда топган.

Маълумот ўрнида, Андрей Мягков «Тақдир ҳазили», «Ишдаги ишқ», «Гараж» ва «Золим романтика» фильмларидаги роллари билан танилган.

Янгиликлар