2021 йилда Россияда тажрибасиз ёш мутахассисларга талаб ошгани маълум бўлди

HeadHunter тақдим этган маълумотларга кўра, Россияда иш берувчилар 2021 йилда (2020 йил бошига нисбатан) тажрибага эга бўлмаган ёш мутахассисларни кўпроқ излади ва масофадан ишлаш мумкин бўлган бўш иш ўринлари сонини кўпайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: yango.pro

Хабарга кўра, 2021 йил январь ойида талабгордан тажриба талаб қилинмайдиган бўш иш ўринларининг улуши хусусий бизнесдаги иш ўринларининг 30 фоизини, кичик бизнесда — 28 фоизни ва ўрта бизнесда — 25 фоизни ташкил қилган. Ўз навбатида, иш берувчи доимий масофадан туриб ишлаш форматини кўрсатган бўш иш ўринларининг улуши йил давомида хусусий тадбиркорлар учун 4 дан 7 фоизгача, ўрта бизнесда 2 дан 3 фоизгача, кичик бизнесда эса 4 фоизгача ўсган.

Таъкидланишича, 2021 йил бошида кичик ва ўрта бизнес сегментидаги иш берувчилар сайтда 220 мингдан ортиқ бўш иш ўринларини эълон қилган, бу ўтган йил бошига нисбатан 57 фоизга кўп. Бўш иш ўринларининг энг катта ўсиши кичик бизнесда қайд этилди (60 фоиз), хусусий тадбиркорлар ва кичик компаниялардаги бўш иш ўринлари 54 фоизга, ўрта компаниялардаги эса 58 фоизга ўсган.

Қайд этилишича, пандемиядан сўнг ишга қабул қилишнинг қайта тикланиш тренди ёздан буён кузатилаёган бўлсада, ҳали ҳам кадрларга бўлган талаб пандемия даври даражасидан паст бўлган бизнес соҳалари мавжуд. Хусусан, аҳолига хизматлар (-3 фоиз), қишлоқ хўжалиги (-12 фоиз), санъат ва маданият (-37 фоиз) ҳамда ижтимоий фаолият, хайрия, нодавлат ташкилотлар (-55 фоиз).

 

Янгиликлар